2023 йилнинг йилнинг 22 февраль куни Республика ОИТСга қарши кураш тўғрисида йиғилиши ўтказилди.

  • 22.03.2023

2023 йилнинг йилнинг 22 февраль куни Республика ОИТСга қарши кураш марказининг бир гуруҳ мутахассислари, Республика ИИВнининг Фарғона вилоятига бириктирилган мутахассиси, Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, шахар ва туман ИИБнинг жиноят қидирув бўлими мутахассилари, вилоят хокимлигининг идоралараро ишчи гурухи раиси иштирокида Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида  вилоят аҳоли орасида соғлиқни сақлаш тизими томонидан ОИТС инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида 2022 йилда амалга оширилган тадбирлар ҳолатини ўрганиш ишлари натижаси бўйича қолаверса вилоятда 2023 йилда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар тўғрисида  кенгайтирилган хаьйат йиғилиши ўтказилди. Унда ОИВ инфекцияси бўйича ахолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва касалликни олдини олишга қаратилган зарур чора тадбирлар мухокама қилинди. Мухокамада ахоли ўртасида ОИВ инфекциясини олдини олишда ИИБлари ходимларининг вазифалари  хамда ОИВ инфекциясини қасддан юқтириш холатларида кўриладиган чоралар, ОИВ инфекцияси билан зарарланган беморларни атрофидаги соғлом шасхларни касаллик юқтириш хавфида қолдирирганда белгиланадиган Қонуний тартиблар кўриб чиқилди. Шу билан биргаликда мехнат мигрантлари ва уларнинг оила аьзолари ўртасида олиб борилаётган тадбирлар. Ёшларни касаллик юқиш хафвида қолдирмаслик масалалари мухокама қилинди.