Мобил клиника Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг 2023 йил 04 майдаги 30-сонли буйруқ иловасида кўрсатилган жадвал асосида қадар Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Жондор ва Бухоро туманларининг олис ҳудудларда жойлашган қишлоқ аҳолисига тиббий хизматлар кўрсатилишига доир тадбирларни олиб бормоқда. Мазкур тадбирда аҳолига бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш касалликларни эрта аниқлаш, даво чораларини эрта бошлаш ва аҳоли орасида тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида бир қатор лаборатор текширувлар ўтказилмоқда. Қолаверса тегишли тиббий маслаҳатлар бериб борилмоқда.