Мобиль клиника Самарқандда

  • 11.02.2022

Республика ОИТСга қарши кураш марказининг Мобил клиникаси Самарқанд вилоятининг касалланиш кўрсаткичи юқори ва етиб бориши қийин бўлган ҳудудлари, жумладан Нуробод, Қўшработ ва Каттақўрғон тумани махаллаларининг аҳолиси орасида жорий йилнинг январ ойида ОИВ, вирусли гепатитлар, заҳм ва Covid-19 га бепул скрининг текширувлари ва тиббий кўрик ўтказилди.

ОИВ, парентерал вирусли гепатитлар, заҳмга жами 740, Covid-19га 500 нафар шахслар текширилди.

Текширувлар  натижасида 53 нафар фуқарода  бирламчи мусбат натижалар аниқланди. Мусбат натижа қайд этилган шахсларга турли маслаҳатлар берилиб, тегишли тиббиёт муассасаларига йўналтирилди.

Тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларига Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларидан  тор доирадаги  мутахассислар (невропатолог, терапевт, офтальмолог, эндокринолог, кардиолог, дерматовенеролог) жалб этилди.

 

Тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида (невропатолог 81, терапевт 493,  офтальмолог 296, кардиолог 132, эндокринолог 83, дерматовенеролог 371, рухшунос 54, гинеколог 145) фуқаролар  ўзига керакли маслаҳат олдилар, 241 нафар фуқаро эса ультратовуш текширувидан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморлар хос равишда тегишли даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилди, улар орасида касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилишга доир тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди. Ушбу жараёнда Самарқанд вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан аҳоли орасида жинсий алоқа йўли билан юқадиган юқумли касалликларга доир тарғибот ишлари амалга оширилди, уларга ахборот-тарқатма материаллари тарқатилди.